Ҳиндистонлик сиёсатчи ва Уттар-Прадеш штати қонун чиқарувчи мажлиси аъзоси Сангит Сом Ҳиндистон тарихидан «золимлар» томонидан қурилган Тожмаҳал мақбарасини чиқариб ташлашга ваъда берди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳукмрон Бхаратия жаната парти партиясидан бўлган қонун чиқарувчи Бобурийлар сулоласи даврида қурилган ёдгорликлар мамлакат тарихи бўйича китоблардан чиқариб ташланишини айтди.
«Штат ҳукумати ва марказий ҳукумат тарих бўйича китоблардан Бобур, Акбар, Аврангзебга алоқадор жойларни ўчириб ташлаш устида ишламоқда», — деди у.
Сомнинг айтишича, тарих дарсликларида энди ҳиндларнинг «Рамаяна» эпосига, қаҳрамон худо Рамга, мусулмон ҳукмдорларга қарши курашган миллат қаҳрамонларига кўпроқ жой ажратилади.
Сом Тожмаҳал жойлашган Уттар-Прадеш штати туризм вазирлиги машҳур мақбарани штатнинг тарихий ёдгорликлари ҳақидаги буклетга киритмаганидан кейин келиб чиққан можаро фонида шундай баёнот билан чиқди.
Изоҳ (0)