Мисрга қарашли Синай ярим оролининг ал-Ариш шаҳрида банкка ҳужум уюштирилди. Ҳужум чоғида олти киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди, деб хабар беради «РБК».
Айтилишича, номаълум шахслар ўғирланган Chevrolet автомобилида ва бир неча мотоциклда «ал-Аҳли» банки филиалига келиб, бир қисми банкка кирди, бир қисми эса черков яқинидаги полиция постини ўққа тутди. Отишма чоғида банкни қўриқлаётган бир неча полициячи, шунингдек, бир неча тасодифий ўткинчи ҳалок бўлди.
Жиноятчилар пулни олиб, воқеа жойидан қочишга улгурди. Ҳозир уларни полиция қидирмоқда.
Изоҳ (0)