Ироқ қуролли гуруҳлари — «Пешмерга» қўмондонлиги Ироқ кучларининг Киркук шаҳрига ташланишини «Курдистон халқига қарши уруш эълон қилиш» сифатида баҳолади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Курдларнинг Rudaw агентлигида келтирилган баёнотда Ироқ ҳукумати ихтилоф келтириб чиқаргани учун «катта бадал ўташи» таъкидланган.
Ироқ қўшинларининг курдлар назорати остидаги ҳудудга олиб кирилишини «Пешмерга» «курд халқининг ҳуқуқини поймол қилиш» деб ҳисобламоқда.
Ўз навбатида, федерал ҳукумат 16 октябрь куни бошланган операция доирасида Киркук атрофида назорат ўрнатиш бўйича вазифалар бажарилганини таъкидлади.
Операция чоғида ҳукумат қўшинлари курдлар томонидан ўққа тутилди ва жавоб ўтини очди.
Изоҳ (0)