Украина бош прокуратураси матбуот котиби Лариса Сарган Facebook’даги саҳифасида бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари Ренат Кузминнинг отаси уйидан топилган олтин белкурак суратини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Олтин батон? Тилла қуйма? Йўқ, олтин белкурак! Ўтган йил декабрида Янукович давридаги бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосари отаси уйидан шундай буюм топилди», — дея озув қолдирди Сарган.
Матбуот котибига кўра, 2008—2010 йилларда Кузмин хизмат лавозимини суиистеъмол қилган ва сохта ҳужжатлар ёрдамида давлат ер участкасини қўлга киритган.
Ҳозирда бош прокурорнинг собиқ биринчи ўринбосарига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Изоҳ (0)