Европада Россия билан ҳарбий ихтилоф келиб чиққан тақдирда НАТОга чегаралардаги бюрократия жиддий халақит беради. Бу ҳақда АҚШ ҳарбийлари Defense One нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Июлда америкалик полковник Патрик Эллис Грузиядаги машғулотлар учун Германиядан Венгрия, Руминия ва Болгария орқали зирҳли техника етказишга раҳбарлик қилди. У чегараларда ҳужжат тўлдириш жуда кўп вақт олишига эътибор қаратди.
«Руминияга бориш осон эди, у ердан чиқиб кетиш эса, аксинча, қийинроқ бўлди. Гап чегарачиларда эмас, шунчаки амал қилиниши лозим бўлган протоколлар бор. Биз ‘Страйкер’ларимизда бир ярим соат қуёш остида ўтириб, зарур қоғозлар тўлдирилишини кутганмиз», — деди Эллис.
Унинг сўзларига қараганда, қийинчилик шундан иборатки, ҳарбийларнинг ҳаракатланиши учун мудофаа вазирлиги жавоб беради, чегаралар эса ички ишлар идоралари назорати остида.
Изоҳ (0)