Туркия суди финляндиялик журналист аёл Айлу Олбайроқ The Wall Street Journal газетасида чиқарган курдлар ҳақидаги мақоласи туфайли икки йиллик қамоққа ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Олбайроқ Финляндия фуқароси ҳисобланади. Унга Туркияда террорчилик тарғиботи айби қўйилди. Ҳозирда у Нью-Йоркда турибди, деб хабар қилди Финляндиянинг Yle телеузатиш тармоғи.
«Туркиядаги даҳшатли вазиятни инобатга олсак, суд қарори мени ҳайратга солмаслиги керак, лекин барибир бу кутилмаган қарор бўлди» — деб бунга изоҳ берди аёлнинг ўзи.
Унинг фикрича, суд ҳукми ҳатто чет эл матбуоти ҳам Туркияда босим остида бўлишини кўрсатади.
Шу билан бирга, The Wall Street Journal бош муҳаррири Жерард Бейкер айбловлар асоссизлигини таъкидлаб ўтди.
Туркияда Евроиттифоқ вакили бўлган журналистга нисбатан биринчи марта бу каби ҳукм ўқилиши.
Изоҳ (0)