Украина президенти Пётр Порошенко чехиялик ҳамкасби Милош Земаннинг Москва Киевга Қрим эвазига товон тўлаши мумкинлиги ҳақидаги таклифини кўриб чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда у ПАСЕдаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «112 Украина» телеканали.
«Мен Қрим ҳақида тугаган ишдай гапирувчиларнинг баёнотларини қатъий инкор қиламан — бу минбар тинчликка чақириш учун яратилмаган, ҳудудларни пул, нефть ва газга алмаштириш чақириқлари учун эмас. Бу нарса ҳеч қачон бўлмайди», — деди Порошенко.
10 октябрь куни Чехия президенти Милош Земан Украина томонидан Қримнинг йўқотилишини тугаган иш деб билишини айтган эди.
«Агар Қримни олиб, Украинага қайтаришни истасак, бу Европа уруши бўлади. Биз Европа урушидан қочишимиз лозим, сиз буни тушунишингиз керак», — деди у.
Изоҳ (0)