Ядровий уруш инсон омили ёки ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизимидаги бузилиш туфайли келиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда ядровий фожиани бартараф этиш бўйича Халқаро Люксембург форуми чоғида АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Уильям Перри маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Ҳозирги дунёда ядровий фожиа хавфи бир неча маротаба ошмоқда. Ядровий ихтилоф келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаблардан бири — инсон хатоси ёки ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизимидаги бузулиш. Бундай тизимлар АҚШ ва Россияда бор», — деди у.
Перрининг сўзларига кўра, совуқ уруш йилларида бундай воқеалар уч марта рўй берган, лекин ҳар сафар фожианинг олди олинган.
Изоҳ (0)