Германия миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашини 100 фоизлик кўрсаткич билан якунлади.
Немислар бир тур аввал Россия мундиалига бориш вазифасини бажариб бўлганди. Иохим Лёв шогирдлари сўнгги турни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказиб, Озарбайжон устидан 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Плей-офф йўлланмаси Шимолий Ирландияга насиб қилди. Сўнгги турни ирландлар мағлубият билан якунлаганига қарамай, курашни давом эттириш ҳуқуқига эга. УЕФА саралашни тўлиқ якунлаб бўлгач, плей-офф учун қуръа ташлайди. Чехия, Норвегия эса каби даъвогарлар мундиалдан четда қолди.
ЖЧ—2018. Саралаш «C» гуруҳи. 10-тур 8 октябрь, якшанба
Германия — Озарбайжон 5:1
Голлар: Леон Горецка, 9 (1:0). Рамил Шейдаев, 34 (1:1). Сандро Вагнер, 55 (2:1). Антонио Рюдигер, 64 (3:1). Леон Горецка, 66 (4:1). Эмре Жан, 81 (5:1).Норвегия — Шимолий Ирландия 1:0
Гол: Крис Брант, 71-авт (1:0).Чехия — Сан-Марино 5:0
Голлар: Михал Крменчик, 8 (1:0). Михал Крменчик, 23 (2:0). Ян Копиц, 27 (3:0). Филип Новак, 71 (4:0). Вацлав Кадлец, 83 (5:0).ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср.
Изоҳ (0)