Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 3 октябрга ўтар кечаси фирмалардан бирининг биносига унинг ойналарини синдириш йўли билан кирилиб, мол-мулк ва кўп миқдорда пул ўғирланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жиноятчилар бинодаги темир сейфни бузиб, ундаги жами баҳоси 9 120 000 сўмлик мол-мулк ҳамда 800 АҚШ доллари ва 11 350 000 сўм пулни ўғирлаган.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Азимжон Мирзажонов, Дониёрбек Тажетдинов ва Алексей Солодов содир этганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)