Лондон полицияси автомобилда тротуарга чиқиб кетган эркакни қўлга олди. Воқеа Жанубий Кенсингтондаги табиацҳунослик музейи яқинида рўй берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Полиция ахборотига кўра, воқеа оқибатида бир неча киши жароҳат олган.
BBC мухбири Хлоя Хэйворд жароҳат олганлардан ҳеч кимнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини аниқлади.
Айни пайтда воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган.
Изоҳ (0)