Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 9 август куни тонгда юз берган катта миқдордаги ўғрилик ҳолатини содир этганликда гумон қилинаётганлар шахси маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 9 август куни соат тахминан 9:30 да Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги хонадон эшиги қулфи калит танлаш йўли билан очилиб, уйдан 12 минг доллар миқдоридаги пул ҳамда қиймати 8 300 доллар бўлган заргарлик буюмлари ўғирланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди («ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни тўрт киши содир этгани аниқланган. Уларнинг шахси ИИББ сайтида маълум қилинган.

«Ҳозирда тергов давом этмоқда, гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда», — дейилади ИИББ ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
U-20 ЖЧ—2023. Исроил бу сафар Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Италияда ҳам ғалаба
Спорт
Лига 1. “ПСЖ” 5 та гол урилган ўйинда рақибига имкониятни бой бериб қўйди 
Спорт
“Лейпциг” “Айнтрахт” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, Германия Кубоги ғолибига айланди