Филиппин ва АҚШ мунтазам қўшма ҳарбий машғулотларни қайтадан бошлашга келишиб олди. Улар 2016 йили тўхтатилган эди, деб хабар беради «Интерфакс».
Филиппин қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эдуардо Ано АҚШ қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлиги раҳбари Гарри Харрис билан Гавайида учрашув ўтказиб, унинг якунларига кўра 2018 йили ҳарбий машғулотлар ўтказилишини билдирди.
Ўқувлар чоғида аксилтеррор чоралари, шунингдек, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ҳамда босқиндан мудофаа машқ қилинади.
Изоҳ (0)