АҚШ президенти Дональд Трампнинг Пуэрто-Риконинг 74 миллиард доллар миқдоридаги қарзидан воз кечилгани ҳақидаги сўзларини кўпчилик нотўғри тушунди. Бу ҳақда Оқ Уй маъмурий-бюджет бошқармаси директори Мик Малвэни CNN телеканалига берган интервьюсида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бу сўзларни айнан шунақа тушунмаган бўлардим, — деди у, бошловчининг тегишли саволига жавоб бераркан. — Ҳозирда биз саъй-ҳаракатларимизни оролни қайта тиклашга қаратмоқчимиз».
Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида йирик молиявий ташкилотлар «Мария» тўфонидан азият чеккан Пуэрто-Риконинг қарзидан воз кечишига тўғри келишини айтган эди. Аммо унинг бу сўзларидан айнан нима назарда тутилгани номаълумлигича қолган эди.
Изоҳ (0)