Экспертлар янги iPhone X смартфонида ишлатиладиган Samsung компонентлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, Жанубий Корея компанияси америкалик рақобатчисининг ҳар бир сотилган ускунасидан 110 доллар атрофида даромад кўришини аниқлади. Бу ҳақда, The Wall Street Journal газетасига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Samsung томонидан Apple флагмани учун ишлаб чиқилган энг қиммат компонент OLED-экрандир. Аммо, таҳлилчиларнинг фикрича, Жанубий Корея ишлаб чиқарувчилари Apple учун батарея ва конденсаторлар ҳам тайёрлаб берган.
«Samsung, афтидан, iPhone X’нинг турли компонентларидан ўз флагмани — Galaxy S8 деталларидагидан кўра 4 миллиард долларга кўпроқ даромад кўради», — хулоса қилди мутахассислар.
Изоҳ (0)