Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойда ишлаб чиқилган стоматолог робот биринчи марта шифокорлар иштирокисиз беморни операция қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

Робот беморга 3D-принтерда чиқарилган иккита сунъий тиш қўйди. Операциядан аввал шифокорлар ҳаракатлар йўналиши ва бурчагини белгилади ҳамда янги тишлар жойига максимал даражада аниқ жойлашиши учун чуқурлик параметрларини ҳам ўрнатди.

Таъкидланишича, робот имплантларни 0,2—0,3 миллиметр хатолик билан ўрнатган, бу эса барча стандартларга жавоб беради.

Экспертлар сўзларига кўра, Хитой учун бундай ишланма айниқса долзарб, чунки мамлакатда малакали дантистлар етишмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар