Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия ташқи ишлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати, мудофаа вазирлиги, адлия вазирлиги, шунингдек, «Сбербанк» каби вазирлик ва давлат компаниялари матбуот хизматлари ўз раҳбарлари учун Telegram’даги жамоатчилик-сиёсий каналлар обзорини ҳам киритади. Бу ҳақда «Ведомости» ўз манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «РБК».

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Нашрга президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, Telegram-каналлар Владимир Путин учун ҳам мониторинг қилинади. «Ведомости»нинг Кремль ички сиёсий блокидаги манбаси таъкидлашича, уларда келтирилган ахборот текширилмаган ёки ишончсиз маълумотлар тарқатилиши юзасидан ҳам кузатилади.

Нашр суҳбатдошларининг кўпчилиги тахмин қилишича, аслида Telegram-каналлар Кремль ички сиёсий блокининг «ўйинчоғи» бўлиб, унинг ёрдамида манфаатларнинг муайян гуруҳига сигнал етказиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар