Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқига халқаро сиёсий доираларда, оммавий ахборот воситаларида муносабат билдириш давом этмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА).
ЎзАнинг ёзишича, сессия иштирокчилари Шавкат Мирзиёевнинг нутқини диққат билан тинглаган, нутқ якунланганидан сўнг эса сессия раиси, давлат раҳбарлари Ўзбекистон Президентини табриклаб, ўз таассуротларини билдирган.
«Масалан, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳали ҳеч бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб ислом дини қадриятларини бу қадар жасорат билан ҳимоя қилмагани, ҳеч қачон Имом Бухорий номини тилга олмаганини таъкидлади», — деб ёзади ЎзА.
Бундан ташқари, БМТ бош котиби Антониу Гуттериш Ўзбекистон Президентининг нутқи «ниҳоятда мазмундор» бўлгани, унда билдирилган ташаббуслар муҳим ва ўз вақтида илгари сурилганини таъкидлаб, бу ташаббусларни халқаро майдонда қўллаб-қувватлашини билдирган.
Изоҳ (0)