«Ўзбекистон 24» телеканалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи тафсилотлари ҳақида кўрсатув берилди. Унда Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп рафиқалари Зироатхон Мирзиёева ва Мелания Трамп билан биргаликда тушган сурат намойиш этилди.

Фото: «Ўзбекистон 24»

Илгарироқ Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаган ва уни АҚШга ташрифи билан қутлаган эди. Мазкур табрик мактуби Ўзбекистон Президенти шарафига 21 сентябрь куни ташкил этилган Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ўтказилган қабул маросимида ўқиб эшиттирилди.