Қорабоғ можаросини бартараф қилиш доирасида Арманистон Озарбайжон билан Қорабоғ учун таҳдид солмайдиган ҳудудларни қайтариш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Ҳудудлар қайтарилиши ҳақида гапирарканмиз, гап Қорабоққа, ихтилофнинг баратарф этилишига таҳдид солмайдиган ҳудудларнинг қайтарилиши ҳақида кетяпти», — деди Налбандян, Ереванда ўтаётган «Арманистон–Диаспора» олтинчи бутунарман форуми иштирокчиларининг саволларига жавоб бераркан.
«Бошқа тафсилотларни хабар қила олмайман, акс ҳолда музокаралар муваффақиятсиз якунланади», — қўшимча қилди вазир.
Илгари Арманистон президенти Серж Саргсян шу форумдаги чиқиши чоғида Қорабоғ ихтилофининг якунланиши инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этилишига боғлиқлигини таъкидлаб ўтган эди.
Изоҳ (0)