Ҳиндистоннинг Орисса штатида истиқомат қилувчи эркак 11 ойлик боласини нотаниш одамга сотиб юбориб, эвазига олган пулига алкоголли ичимликлар сотиб олди. Бу ҳақда The Sun газетаси ёзмоқда.
Фаррош бўлиб ишловчи эркак боласи учун 270 фунт стерлинг ёки 21 минг рупия олди. Бу пул эвазига у, ичкиликдан ташқари, мобил телефон (23 фунт) ва 7 ёшли қизи учун билакузук (18 фунт) сотиб олди.
Келишувга унинг акаси ҳамда ижтимоий идора ишчиси алоқадор эканлиги аниқланди.
Болани 60 ёшли жуфтлик сотиб олди. 2012 йил улар 24 ёшли фарзандини йўқотган эди. Сомнат Сети аёли чуқур тушкунликдан чиқиши учун болани сотиб олиб, турмуш ўртоғига тақдим этди.
Изоҳ (0)