Қарағандада йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳи жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишнинг ўрнига уларни видеога ола бошлади, кейин видеони интернетга жойлаштирди, деб ёзади Kazakhstan Today.
ЙТҲ Қарағанда—Темиртау трассасида юз берди: Honda ва Toyota Camry автомобиллари тўқнашиб кетди. Honda ҳайдовчиси Темиртау ИИБ терговчиси бўлган. Авария юз берганда у хизмат вазифасини бажармаётган эди. ЙТҲ оқибатида Toyota ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчи шифохонага жойлаштирилган.
Шахси аниқланмаган ЙТҲ гувоҳи жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ўрнига совуққонлик билан уларни мобил телефон камерасига олган. Видеога «Прокуратура ана шундай сайр қилади», деган изоҳ қолдирилган.
Қарағанда вилояти прокуратураси совуққон гувоҳ ҳаракатларидан ғазабланди ва прокуратура ходимларининг ушбу аварияга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)