Россиялик терговчилар оммавий тарзда амалга оширилаётган аноним қўнғироқларга ИШИД террорчи гуруҳи одамлар алоқадор эканлигини гумон қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» манбаларига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
«Дарҳол бошланган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида аноним хабарлар чет элда турган, Россияда тақиқланган ИШИД халқаро террорчилик ташкилотига алоқадор одамлар тарафидан амалга оширилгани аниқланди», — дейилади хабарномада.
Манбага кўра, алоҳида ижрочиларнинг шахсий аниқланган. Улар чет элда бўлгани боис халқаро қидирувга берилади.
Муқаддам ФҚБ бу иш Украинадан амалга оширилаётганини билдириб ўтган эди.
Айни пайтда телефон безорилиги кузатилган шаҳарлар сони 23 тага етди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)