Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 30 минг гектар ёнғоқзор барпо этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: Google Photos

Фото: Google Photos

Лалми ерлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва самарадорлигини янада ошириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган ёнғоқ ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришда Президентнинг 1 июндаги «Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори асос бўлмоқда.

Мамлакатнинг тоғли ҳудудлари иқлим шароити ёнғоқ, бодом, писта каби дарахт кўчатларининг ўсиши ва юқори ҳосил бериши учун нисбатан қулай жойлар ҳисобланади. Жумладан, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент каби вилоятлар ва Фарғона водийсида бу каби дарахтлардан мўл ҳосил олиш мумкин.

Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясида ёнғоқнинг танлаб ажратилган 15 нави, пайванд йўли билан етиштирилган 100 хилдаги истиқболли формалари парваришланмоқда. Жорий йилнинг баҳорида беш минг туп «Ўзбекистон тезпишари», «Идеал» каби ёнғоқ кўчатлари жойларга етказиб берилди. Кузда экиш учун маҳаллий навлардан яна 4 минг туп кўчат тайёрлаб қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди