Озодбек Назарбеков ўзининг «Жалолиддин Мангуберди» деб номланган кўп қисмли сериал суратга олиш ишларига продюсерлик қилмоқда» мазмунидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда у журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида маълум қилди.

Сериални суратга олиш ташаббуси мендан чиққан бўлса ҳам, лекин продюсерлик қилишга даъво қилмаганман. Фильмнинг моддий томонларини кўтариш ҳамда ишланиши юзасидан сериални Ўзбекистон «Ёшлар иттифоқи» ҳамда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳамкорлигида бирга суратга олиш режалаштирилмоқда.

Озодбек Назарбеков, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари