Саудия Арабистонига ҳаж зиёратига бутун дунёдан 1,8 миллиондан ортиқроқ киши келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Мамлакат чегара хизматига кўра, улардан 1,6 миллиондан ортиғи ҳаво орқали учиб келган.

«Режаларимизда 2 миллиондан ортиқ зиёратчини қабул қилиш кўзда тутилган. Улардан 1,73 миллиони хориждан келиши кутилганди», — деди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги вакили Мансур ал-Туркий.

Жорий йил ҳаж мавсумида 2016 йилга нисбатан зиёратчилар сони кўпроқ бўлади: ўтган йили бу кўрсаткич 1,86 миллион кишидан иборат бўлган.