Анқара ва Эгей университети олимлари ўн йиллик тадқиқотлардан сўнг тарихда биринчи марта янги сайёрани аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Google Photos

Сайёра Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган.

Уч олим ва бир докторант Юпитерга ўхшаш сайёрани очди. У Ердан 212 ёруғлик йили нарида жойлашган.

Тадқиқот гуруҳи бошлиғи Масъуд Йилмазнинг сўзларига қараганда, лойиҳа устидаги иш 2007 йили бошланган эди. Уларга лойиҳани амалга оширишда Россия ва Япония вакиллари ёрдам берган.

«Россия–Туркия оптик телескопи ҳамда Окаяма астрофизика обсерваторияси ходимлари билан ҳамкорлик натижасида охирги пайтларда фазодаги айрим ўзгаришларни кузатишга муваффақ бўлдик», — таъкидлади Йилмаз.

Ундан ташқари, тадқиқотда профессор Салим Усмон Салом, профессор Варол Кескин ва докторант Иброҳим Ўзважий иштирок этди. Тадқиқот Анталя шаҳридаги обсерваторияда олиб борилди.