Барселона шаҳрида одамлар устига босиб келган фургон ҳайдовчиси Камбрильсдаги операция чоғида йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, йўқ қилинган террорчилар ичида Мусо Укабир бўлиб, илгари у мазкур ишда асосий ижрочи сифатида тан олинган эди.
Ўз навбатида, Каталония полицияси ҳали фургон ҳайдовчисини таниш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
Барселонада 17 август куни теракт юз берди: шаҳарнинг пиёдалар юрадиган асосий кўчаси — Рамблада юк машинаси катта тезликда пиёдалар устига бостириб борди.
Яқинда терактда гумон қилинаётган тўртинчи шахс ушланди. Биринчи гумондорнинг сурати Испания матбуотида эълон қилинган эди. Бироздан сўнг у қўлга олингани маълум бўлди. Иккинчи гумондор отиб ташланди.
Охирги маълумотларга қараганда, Барселонадаги теракт оқибатида 14 киши ҳалок бўлган.
Испанияда Барселонадаги теракт қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)