Германия ғарбидаги Вупперталь шаҳрида номаълум шахс ўткинчи одамларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Воқеада бир киши ҳалок бўлгани, бир киши яралангани маълум. Жиноятчи воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлди. Айни пайтда уни полиция қидирмоқда.
Воқеанинг сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳужум шахсий ихтилоф туфайли амалга оширилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)