Австралияда парламентга ўнг партиядан сайланган депутат Полин Ҳенсон 17 август куни йиғилишга бурқа — тана ва юзни ёпувчи мусулмонлар кийимида келган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ҳенсоннинг маълум қилишича, у бурқани бундай кийимда парламентдан жой олиб бўлмаслигини кўрсатиш учун кийган. Йиғилишда иштирок этган бош прокурор Жорж Брандис Ҳенсоннинг хатти-ҳаракатини «диний кийимлар» устидан кулиш» деб атади.
Брандиснинг таъкидлашича, ҳукумат бурқа ва юзни ёпувчи бошқа мусулмон кийимларига тақиқ қўймайди. Депутатлар бош прокурорни олқишлади.
Изоҳ (0)