Барселонадаги терактда иштирок этган иккинчи жиноятчи Каталония полицияси томонидан отиб ташланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Айтилишича, отишма Барселона четидаги Сан-Жуст-Десверн шаҳарчасида рўй берди. Полиция кордонини ёриб ўтишга уринган эркак отиб ўлдирилди.
Биринчи гумондорнинг сурати Испания матбуотида эълон қилинган эди. Бироздан сўнг у қўлга олингани маълум бўлди.
Охирги маълумотларга қараганда, Барселонадаги теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)