Филиппин полицияси мамлакат пойтахти Маниладаги рейдлар чоғида бир кечада 25 жиноятчини, шу жумладан, 14 наркодилерни йўқ қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Манилада гумондорларнинг йўқ қилиниши Булакан провинциясидаги операциянинг давоми бўлди. У ерда 32 жиноятчи ўлдирилган эди.
Reuters’га қараганда, ушбу рейдлар Филиппин полицияси наркодилерларга қарши шафқатсиз операциялар ўтказиш амалиётини яна бошлаганидан далолат беради.
Изоҳ (0)