Испания матбуотида 17 август куни Барселонада уюштирилган теракт ижрочиси деб тахмин қилинаётган шахснинг сурати чоп этилди. Бу маълумотни полиция тарқатди, деб хабар беради Meduza.
Эркакнинг исми — Дрисс Укабир. У терактда иштирок этган иккинчи фургонни ижарага олган.
Укабир одамларни уриб юборган фургонни бошқаргани айтилмоқда.
Охирги маълумотларга қараганда, Барселонадаги теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)