Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатда ишлаб чиқарилган ракета двигателларининг Шимолий Кореяга етказиб берилиши билан боғлиқ хабарларни текширишни тегишли ташкилотларга топширди. Бу ҳақда давлат раҳбари Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Facebook / Петро Порошенко

Фото: Facebook / Петро Порошенко

«Украинага қўйилаётган айбловлар қанчалик аҳмоқона бўлмасин, масъулиятли ҳамкорлар сифатида биз New York Times нашри томонидан чоп этилган ракета двигателлари ва бошқа технологияларнинг Шимолий Кореяга етказилиши борасидаги хабарларни текширишимиз лозим», — деб ёзди давлат раҳбари.

Илгарироқ АҚШ матбуотида Украинадан КХДРга ракета қисмлари юборилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бунга жавоб бераркан, Порошенко Украина ядровий қурол тарқатмаслик келишувига содиқлигини билдириб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди