8 августдан Қўқон – Марғилон – Андижон йўналишида электричка қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш вақти жами 3 соат 10 дақиқани ташкил этади. Етти вагондан иборат электричка бир вақтнинг ўзида 330 йўловчини ташиш имконига эга.
Поезд эрталаб соат 06:22 да Қўқон вокзалидан жўнаб, соат 9:12 да Андижон вокзалига етиб боради. Йўл давомида электричка Қақир, Фурқат, Олтиариқ, Марғилон, Қува ва Асака бекатларида ўртача икки дақиқадан тўхтаб ўтади. Поезднинг Андижондан жўнаш вақти соат 16:45 да, Қўқонга соат 19:30 да етиб боради.
Хабарда қайд этилишича, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб электричка қатновларини кунига икки маротаба амалга ошириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)