Покистоннинг Белужистон вилоятида амалга оширилган икки теракт оқибатида чегара корпусининг етти ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Покистоннинг икки вилояти — Белужистон ва Хайбар-Пахтунхвада чегара назоратини ҳамда хавфсизликни таъминловчи ҳарбийлашган гуруҳ хизматчиларига ҳужум 14 август куни — Покистон Британия империясидан ажралиб чиқишининг 70 йиллигини нишонлаётган пайтда рўй берди.
Номаълум шахслар Кветтадан 150 километр наридаги Хост аҳоли яшаш пунктида ҳарбий хизматчилар кетаётган автомобилни портлатиб юборди.
«Чегара корпусининг олти хизматчиси воқеа жойида ҳалок бўлди», — маълум қилди Белужистон маъмурияти вакили Анвар ул-Ҳақ Қақар.
Яна икки ҳарбий хизматчи жароҳат олди.
Иккинчи ҳужум Панжгур туманида рўй берди. Номаълум шахс чегара корпуси патрулига қарата ўт очди. Бир ҳарбий ҳалок бўлди, яна бири яраланди.
Изоҳ (0)