Ўзбекистон Конституциясининг 69-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида админстратив-ҳудудий тузилиш масалаларини ечиш тартиби ҳақида»ги қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг таклифи кўриб чиқилиб, Олий Мажлис Сенати Кенгаши 9 август куни ҚҚ-214-III сонли қарор қабул қилди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Унга кўра, Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2017 йил 9 августдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Тахиатош туманини тузиш ҳақида»ги 1004-III сонли қарори маълумот учун қабул қилинди.
Шунингдек, Жўқорғи Кенгес Хўжайли туманининг «Кенагас», «Саройкўл» ва «Найманкўл» маҳаллалари ҳам Тахиатош шаҳри ҳудудига бириктирилиб, Тахиатош туманини тузишга розилик берилди.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирди.
Изоҳ (0)