АҚШнинг NASA агентлиги Сатурннинг энг йирик табиий йўлдоши — Титаннинг охирги суратларини тақдим этди. Бу тадқиқот Cassini миссиясининг охирги босқичи бўлди.
Олимлар, шунингдек, Титаннинг барча етти кўлининг чуқурлигини қайтадан ўлчади. Уларнинг ўртача чуқурлиги 100 метр атрофида бўлиб чиқди.
Мутахассислар ушбу сув ҳавзалари ер ости каналлари билан боғлиқлигини тахмин қилмоқда.
Экспертларнинг қайд қилиб ўтишича, Cassini аппарати Сатурн орбитасига етиб борган 13 йилдан буён табиий йўлдош юзасида ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар содир бўлмади.
Изоҳ (0)