Жаҳондаги энг машҳур криптовалюта — биткоин тарихий максимумини янгилади: унинг курси биринчи марта 4 минг доллардан, капитализацияси эса 67 миллиард доллардан ошди. Буни «Coinmarketcap.com» майдончасидаги сотувлар натижалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Биткоин криптовалюталар ичида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бир сутка ичида у 9,21 фоизга қимматлашди.
Иккинчи ўринда Ethereum (эфир) номли валюта турибди. Унинг курси айни пайтда 297 долларни ташкил қилмоқда, капитализацияси эса 28 миллиард долларга яқинлашмоқда.
Ниҳоят, криптовалюталарнинг кучли учлигига Ripple якун ясаб беради. Унинг капитализацияси 6,5 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)