Жанубий Корея роботлар учун солиқ жорий қиладиган жаҳоннинг биринчи давлати бўлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бундай ташаббусдан кўзланган мақсад мамлакатда ишсизлар сони ўсаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2017 йили ишсиз фуқаролар сони 1,17 миллион кишини ташкил этди.
Шу билан бир пайтда, Жанубий Корея жаҳоннинг энг роботлашган мамлакати ҳисобланади — ишлаб чиқаришнинг 10 минг ходимига 531 «ақлли» машина тўғри келади.
«Роботлар солиғи» компанияларни автоматлаштирилган ишлаб чиқаришдан воз кечиб, жонли кучга мурожаат этишга ундаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)