Хитойнинг Сичаунь провинциясида рўй берган ҳалокатли зилзила қурбонлари сони 24 кишига етди. Бундан ташқари, 493 киши турли даражадаги жароҳатлар олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 19 кишини ташкил этгани, жабрланганлар сони эса 340 кишидан ошгани билдирилган эди.
Воқеа жойида кўп сонли қутқарувчилар жамоаси, фавқулодда хизматлар вакиллари ҳамда шифокорлар ишламоқда.
7 магнитудали зилзила 8 август, сешанба куни содир бўлган эди. Ҳудуддан 38 799 киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)