• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОАВ: Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро армия ўйинларидан совринлар билан қайтмоқда

    Маълумки, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида учинчи халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Илгарироқ ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик ҳарбийларнинг иштироки ҳақида маълумот берилган эди. Маҳаллий матбуотда ўзбекистонлик ҳарбийлар қўлга киритаётган ютуқлар ёритиб борилмоқда.

    Фото: 1News

    Фото: 1News

    1News сайтида ёзилишича, АрМИ-2017 доирасида ўтказилаётган 29 та танловнинг саккизтасида, яъни Россия ҳудудида кечган «Қўшин разведкаси аълочилари», «Эльбрус ҳалқаси», «Содиқ дўст», «Хавфсиз йўналиш», «Йўл патрули», Қозоғистонда ўтказилган «Мерганлик марраси», Хитойда бўлиб ўтган «Қуролсоз уста», «Мусаффо осмон» танловида Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларидан иборат саккизта жамоа илк бор иштирок этди. 15 тасида эса, яъни «Танк биатлони», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Дала ошхонаси», «Осмон калити», «Автобронетанк техникаси устаси», «Ҳарбий ралли», «Муҳандислик формуласи», «Рембат», «Ҳамдўстлик жангчиси», «Артиллерия устаси», «УУҚ (учувчисиз учиш қурилмалари) экипажлари мусобақаси», «Суворов шиддати», «Хавфсиз муҳит», «Десантчилар взводи», «Авиадартс» каби мусобақаларда ўзбекистонлик ҳарбийлар кузатувчи сифатида қатнашди.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Uz24 га кўра, Россиянинг Тюмень вилоятидаги дала-ўқув майдонида ўтказилган «Хавфсиз маршрут» мусобақасида подполковник Р. Байбеков етакчилигидаги ҳарбий хизматчилар жамоаси Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди. Катта лейтенант О. Қувондиқов, лейтенант Р. Аҳмадов, сержантлар В. Жумақулов, Ш. Давронов, кичик сержантлар — Д. Бекматов, Т. Ҳайдаров, шартнома асосидаги оддий аскарлар У. Мусаев, Э. Ҳасановнинг уюшқоқликда ҳаракат қилганларини алоҳида таъкидлаш лозим. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

    Ҳарбий муҳандислар танловнинг муҳандислик-разведка қоровулининг сувли тўсиқларни разведка қилишдаги ҳаракатланиши, пиёдаларга қарши миналарни аниқлаш ва зарарсизлантириш, механизациялаштирилган кўприк мажмуасини йиғиш, йўл ўтказиш учун мўлжалланган машина билан зарарланган йўлни тиклаш ҳамда муҳандислик машинаси билан йўл ўтказиш каби шартларда беллашиб, совринли ўринга сазовор бўлди.

    10 август эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида «Хавфсиз йўналиш» танлови совриндорларини кутиб олиш тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашди.

    Фото: Uz24

    Фото: Uz24

    Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати билдиришича, иштирокчилар мамлакат шарафини халқаро аренада муносиб ҳимоя қила олган ҳарбийларни қизғин қутлади.

    Фото: Фото: Uz24

    Фото: Фото: Uz24
    10.08.2017, 23:06   Изоҳ (0)   20944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аҳмадбойнинг суди, Самарқанддаги романтик трамвай, «Ўзбекистон чорраҳаси»даги чет элликлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    10.08.2017, 20:43

    Андижон туманида жиноят қилишга мойил ва муқаддам судланганлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

    10.08.2017, 19:29

    Ўзбекистон ТИВда Бангладеш элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    10.08.2017, 19:15

    Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

    10.08.2017, 18:36

    Паркентлик фуқаро «ўзим боқиб бераман» деб 36 бош қўйни эгасидан алдаб олиб кетди

    10.08.2017, 15:38

    Ички ишлар вазирига мурожаат қилган фуқаро ўз ишига қайта тикланди

    10.08.2017, 15:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.