Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Uz24.

Фото: Uz24

Фото: Uz24

Фестиваль ижрочи директори Т. Холиқовнинг сўзларига кўра, бу йил фестивалда 56 давлатдан 250 хорижлик санъаткор иштирок этиши кутилмоқда. Шу кунга қадар 120 га яқин бадиий жамоалар орасидан 38 та жамоа саралаб олинди. Ушбу мусиқа анжумани тарихида кузатилмаган Ямайка, Малави, Мьянма ва Уругвай давлатлари вакиллари иштирокини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бориляпти.

Фестивалнинг аҳамиятини янада ошириш, дунё ҳамжамияти эътиборини Ўзбекистон мусиқа маданиятига қаратиш мақсадида 20 га яқин хорижлик мутахассислар иштирокида махсус давра суҳбатлари, тақдимотлар ва маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.

Фестиваль доирасида «Шарқ халқлари мусиқа маданияти миллий анъаналарининг шаклланиши ва ривожланиши» мавзуида илмий-назарий конференция ўтказилади. Унда 20 дан ортиқ хорижлик таниқли мусиқа мутахассислари, олимларнинг иштирок этиши кўзланган. Тадбирларни хориж ОАВда кенг ёритиш мақсадида 15 га яқин давлатдан 25 нафар журналист жалб этилмоқда.

Шунингдек, анжуманга фахрий меҳмон сифатида ЮНЕСКО, МДҲ, ЕХҲТ, Кореянинг Андонг, Хитойнинг Шанхай халқаро мусиқа фестиваллари вакиллари таклиф қилинган.

Бу сафар АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Эстония, Кувайт, Индонезия, Бангладеш, Россия ва ўзбекистонлик мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати шакллантирилди.

Фото: «SV.ZarNews.uz»

Фото: «SV.ZarNews.uz»

Самарқанд вилоят ҳокимлиги хабар беришича, фестиваль муносабати билан шаҳар кўчалари, хиёбонлар байрамона безатилмоқда, замонавий тунги ёритиш ускуналари билан таъминланмоқда. Айни пайтда шаҳар кўчаларига Россиядан келтирилган 1,5 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Икки миллион туп гул кўчатлари ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Анжуман бошлангунга қадар шаҳарнинг 20 та йирик йўл чорраҳаларида композицияли гулзорлар барпо қилиш, марказий кўчалар кесишмасида мустақиллик йиллари эришган ютуқларни видеороликлар ёрдамида намойиш этиш мақсадида катта ҳажмдаги еттита монитор, самарқандликлар ҳамда хорижлик сайёҳларга анжуман иштирокчилари чиқишларини ташкил этиш учун бешта йиғма саҳна ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди