Янги Зеландиядаги Антарктика мероси жамғармаси олимлари Адэр бурнидаги чайладан 106 йиллик пишириқ топди. Британиянинг Huntley & Palmers қандолат фирмасида тайёрланган, қоғозга ўралган мевали кекс чўян қути ичида қолиб кетган экан, деб хабар беради Meduza.
Жамғарма ходимларининг сўзларига қараганда, қути ёмон аҳволда эди, аммо десертнинг ўзи «еса бўладиган» даражада янгидай кўринарди.
Олимларнинг фикрича, пишириқ «Терра Нова» экспедицияси Шимолий партияси озиқ-овқат захираларининг бир қисми бўлган. Айнан ўша гуруҳ Адэр бурнида истиқомат қилган.
Илгари худди шу ердан 1912 йили ҳалок бўлган тадқиқотчи Эдвард Уилсоннинг портрети топилган эди. У «Терра Нова» Жанубий партиясининг Жанубий қутбга сафари чоғида ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)