Таиландда матнлари қироллик оиласи аъзоларини таҳқирлайдиган мусиқани интернетга жойлаштирган эркак 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эркак 2015 йил январида қўлга олинган эди. У DJ Banpodj тахаллуси остида ёзилган мусиқий ёзувларни интернетга жойлаштирган эди. Матнларнинг кўпчилик қисмида у марҳум қирол Пхумипон Адульядет ҳамда унинг рафиқасини тилга олади.
Таиланд қонунчилиги қирол, қироллик оиласи аъзолари ҳақида салбий ахборот тарқатишни тақиқлайди. Одатда бундай қонунбузарлик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.
Изоҳ (0)