Парижнинг четидаги Леваллуа-Перре мавзесида машина кўчаларда патруль хизматини ўтаётган олти нафар ҳарбийни уриб кетди. Ҳарбий хизматчилар жароҳат олди, уларнинг икки нафари оғир аҳволда, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, ҳарбийлар «Қоровул» операцияси доирасида кўчаларда патруль ўтаётган эди. Ушбу операция 2015 йилдаги терактлардан сўнг бошланган эди.
Леваллуа-Перре мэри Патрик Балкани бўлиб ўтган воқеани қасддан уюштирилган ҳужум деб баҳолади.
Изоҳ (0)