АҚШ патентлар ва товар белгилари агентлиги Apple корпорациясининг тач-интерфейс бўйича патентини маъқуллади. Патент сўровини компания 2007 йили топширган эди, деб хабар беради «Газета.ru».
Компания патентларини кузатиб борадиган Patently Apple блоги ускунани iPhone Nano деб атади. Apple iPod Nano ва iPod Shuffle плеерларини ишлаб чиқаришни расман июль ойининг охирида тўхтатган эди. Блогда тушунтирилишича, корпорация iPhone Nano шаклида ушбу ғояга яна қайтиши мумкин.
«Ускуна концепцияси 2007 йили анча ақлли кўринар эди, ўшанда Apple биринчи марта патент сўровини киритган эди, аммо ҳозир кичик дисплейли смартфонлар машҳур эмас», — дейилади блогда.
Изоҳ (0)