Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар соҳасидаги назорат бўйича давлат солиқ инспекцияси мониторинг чоғида «Ўзбекистон почтаси» ишида ёзма хатлар билан боғлиқ қоидабузарликларни қайд қилди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Буни аниқлаш учун инспекция 2017 йил бошидан ярим йил давомида «Ўзбекистон почтаси» почта қутилари ва алоқа бўлимлари орқали 1568 буюртма ва оддий хат йўллади.
Текширув натижасида айнан қанақа бузилишлар қайд қилингани аниқлаштирилмаяпти.
Қўмита «Ўзбекистон почтаси»га камчиликларни бартараф қилиш бўйича топшириқ берди.