25 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кўмилов Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Кармела Шамирни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон–Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Вазир Ўзбекистондаги деярли тўрт йиллик дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан элчининг самарали фаолиятини ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини қайд этди.
Ўз навбатида, Шамир хоним мамлакат раҳбарияти ва ТИВга ўзининг Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги вазифаларини бажаришда кўмак бергани учун миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)