АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот котиби Шон Спайсер истеъфога чиқди. Бу ҳақда, The New York Times газетасига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Спайсер ишдан бўшашига сабаб бизнесмен Энтони Скарамуччи Оқ Уйнинг коммуникациялар бўйича директори этиб тайинланишидан норозилиги бўлди.
Трамп Спайсерга ишни давом эттиришни таклиф қилди, аммо у Скарамуччини катта хато деб ҳисоблашини таъкидлади ва қарорини ўзгартирмади.
Изоҳ (0)